Мактаб ҳақида
Хива шаҳридаги Президент мактаби — Хоразм вилоятининг иқтидорли ўқувчилари учун давлат ихтисослаштирилган интернат мактаби. Таълим тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан олиб борилади.
Умумий маълумот
Президент мактаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 20-февралдаги PQ-4199-сонли қарори билан ташкил этилган. Мактаб 5–11-синфларда таълим беради ва интернат шаклида ишлайди: ўқувчилар ҳафта давомида мактаб ҳудудида яшаб, таҳсил олади.
Ўқув жараёни миллий стандарт ва халқаро дастурларни бирлаштиради. Асосий эътибор аниқ ва табиий фанларга, шунингдек инглиз тилига қаратилган.
Бизнинг мақсадимиз
Иқтидорли ёшларга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш: чуқур билим, халқаро даражадаги тайёргарлик ва мустақил фикрлаш кўникмаси. Битирувчиларимиз дунёнинг кучли университетларига киришга тайёр бўлади.

Мактаб шароитлари
- Тўлиқ интернат: ётоқхона ва кунлик тўрт маҳал бепул овқатланиш
- Ўқув формаси ва дарсликлар давлат ҳисобидан
- Физика, кимё ва биология лабораториялари — амалий имтиҳонлар шу ерда ўтказилади
- Робототехника устахонаси ва рақамли кутубхона
- Спорт зали ва тўгараклар
- Юзни таниш терминаллари орқали кунлик давомат назорати
Халқаро тан олиниш
Президент мактаблари Кембриж, CIS (Cоунcил оф Интернатионал Счоолс), Cогниа ва Пеарсон-Эдехcел каби халқаро таълим ташкилотларининг аккредитациясидан ўтган ва халқаро мактаб мақомига эга.
Мактабимиз Пеарсон Эдехcел ва Кембриж халқаро имтиҳонларини ўтказиш учун расмий марказ ҳисобланади.
Эко-мактаб
Мактабимиз UNICEF ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қўллаб-қувватлайдиган ЭcоСчоолс Узбекистан дастурида қатнашади. Ўқувчиларимиз Ёунг Cлимате Чампионс ташаббусининг иштирокчилари.