Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti

Айни дамда “Рақамли авлод қизлари” Республика танловининг иккинчи — ҳудудий босқичи бўлиб ўтмоқда.

06.01.2026 1288

✅✅✅✅
#Рақамли_авлод_қизлари

🔴 Айни дамда “Рақамли авлод қизлари” Республика танловининг иккинчи — ҳудудий босқичи бўлиб ўтмоқда.

🔰 Унда туман (шаҳар) босқичида энг яхши натижа қайд этган қизлар ўз лойиҳалари билан иштирок этишмоқда.

🌐 Танлов 4 та йўналишда ташкил этилган — сунъий интеллект, таълим, иқлим ўзгариши ва яшил иқтисодиёт.

🔴 Бугунги танлов жараёнлари давомида иштирокчилар томонидан “Ақлли соябон”, “Ишонч уйлари”, “COBY — Сунъий интеллект асосидаги чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаси”, “Счоол эвенц” мобил иловаси каби лойиҳалар тақдимот қилинди.
Тақдимотлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилмоқда.

📊 Маълумот ўрнида: мазкур босқичда 1 ярим минг нафардан ортиқ қизлар куч синашмоқда.

Танлов бутун Республикамиз бўйлаб ҳудудлар кесимида 2 кун давом этади.

✈️Якуний босқичда ғолиб бўлган иштирокчилар хорижга таълим саёҳатини қўлга киритишади.
___
📍Фотолавҳаларда Тошкент шаҳридаги жараёнлар акс этган.

🌍🌍🌍🌍🌍🌍