Таълим
Ўқув дастури миллий стандарт ва халқаро дастурларни бирлаштиради. 9-синфдан бошлаб ўқувчилар халқаро имтиҳонларни мактабнинг ўзида топширади.
Халқаро имтиҳонлар тартиби
- IGCSE — 9-синф
- АС даража — 10-синф
- А даража (А Левел) — 11-синф
Имтиҳонлар Кембриж ва Пеарсон Эдехcел дастурлари бўйича ўтказилади. Расмий имтиҳонлардан олдин ўқувчилар синов (MOCK) имтиҳонларини топширади: формат, давомийлик ва баҳолаш мезонлари расмий имтиҳон билан бир хил.
Амалий машғулотлар

Кимё, физика ва биология бўйича амалий имтиҳонлар мактаб лабораторияларида ўтказилади. Ўқувчилар назарий билимларини тажриба орқали синовдан ўтказади ва мустақил ишлаш кўникмасини эгаллайди.
Фанлар ва тўгараклар
Мажбурий фанлардан ташқари йўналишлар — ҳар бири бўйича дарс соати ва ўқитувчи бириктирилган:
- Математика, Физика, Кимё, Биология
- Инглиз тили, Рус тили, Она тили
- Тарих, Тасвирий санъат, Мусиқа, Театр
- Робототехника, Дастурлаш
Тил тайёргарлиги
Инглиз тилига алоҳида эътибор қаратилади: ўқувчилар IELTS ва SAT имтиҳонларига тайёрланади. Бу халқаро дастурда ўқиш ва хорижий университетларга ҳужжат топшириш учун зарур.