Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti

А/АС Левел MOCK имтиҳонлари

13.03.2026 696

А/АС Левел MOCK имтиҳонлари

Хива шаҳридаги Президент мактабининг 9–10–11-синф ўқувчилари Пеарсон ва Кембриж халқаро дастурлари бўйича синов (MOCK) имтиҳонларини топширмоқда.

Мазкур баҳолашлар расмий халқаро имтиҳонларнинг формати, давомийлиги ва баҳолаш стандартларини такрорлаш мақсадида ташкил этилиб, ўқувчиларнинг билим даражасини аниқлаш ҳамда уларни асосий имтиҳонларга пухта тайёрлашга хизмат қилади.

Шунингдек, мактабда Кембриж АС Левел Физика фани бўйича амалий синов (моcк) имтиҳони ҳам ўтказилмоқда. Унда ўқувчилар имтиҳон шароитида лаборатория тажрибаларини бажариб, ўлчовлар олиб ҳамда кузатув натижаларини қайд этиш орқали ўз амалий кўникмаларини намойиш этишмоқда.

Бундай синов имтиҳонлари ўқувчиларга лаборатория кўникмаларини мустаҳкамлаш ва расмий Кембриж имтиҳонларига янада пухта тайёргарлик кўришга ёрдам беради.

Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе