Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti

Хива шаҳридаги Президент мактабида 5–11-синфлар кесимида “Бир яхшилик ҳақида” мавзусида навбатдаги…

23.02.2026 932

Хива шаҳридаги Президент мактабида 5–11-синфлар кесимида “Бир яхшилик ҳақида” мавзусида навбатдаги “Келажак соати” дарслари ташкил этилди.

Машғулотлар давомида ўқувчилар билан инсонийлик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва жамиятда ижобий муносабатларни шакллантиришнинг аҳамияти ҳақида суҳбатлар олиб борилди, турли интерактив фаолиятлар ташкил этилди.

“Яхшилик — бу имконият масаласи эмас, муносабат масаласидир.”
Мазкур ғоя асосида ўқувчиларда эзгулик қилиш, бошқаларга ёрдам бериш ва масъулиятли фуқаролик фазилатларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе