Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti

2026-2027-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга…

24.04.2026 360

📚 2026-2027-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш бўйича савол-жавоблар

🔴 САВОЛ: ОЪҚУВЧИ РЕСПУБЛИКАДАГИ ХОҲЛАГАН ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИГА ҲУЖЖАТ ТОПШИРА ОЛАДИМИ?

✅ ЖАВОБ: Йўқ. Ўқувчилар фақат таълим олаётган ҳудуддаги Президент мактабига ҳужжат топшириши мумкин. Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикасидаги мактаб ўқувчилари фақат Нукус шаҳридаги Президент мактабига, Андижон вилоятидаги мактаб ўқувчилари эса фақат Андижон шаҳридаги Президент мактабига ҳужжат топширишлари мумкин.

🔴 САВОЛ: ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИГА ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШ УЧУН ОЪҚУВЧИНИНГ БАҲОЛАРИГА ҚАНАҚА ТАЛАБ ҚОЪЙИЛАДИ?

✅ ЖАВОБ: Талабгор ўқувчининг математика ва табиацҳунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳоси 5 (аъло) бўлиши керак. Бошқа фанларга нисбатан ушбу мезон татбиқ этилмайди. Баҳолар табелининг нусхаси мактаб директори томонидан тасдиқланган бўлиши шарт.