Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti

“Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастури орқали жаҳондаги етакчи ОТМларига тайёрлаш учун…

29.08.2025 784

“Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастури орқали жаҳондаги етакчи ОТМларига тайёрлаш учун чуқурлаштирилган курслар ташкил этилади ва “Ренессанс” болалар соғломлаштириш оромгоҳида дарс берувчи устозлар танлови эълон қилинади!

Ҳурматли педагоглар!

Агентлик томонидан ташкил этилаётган, “Ренессанс” болалар соғломлаштириш оромгоҳида, “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастури доирасида бўлиб ўтадиган махсус таълимий машғулотлар учун 3 та фан йўналиши бўйича малакали устозлар танлови эълон қилинади.

📘 Фан йўналишлари:
🔵 Замонавий ёндашув (Глобал Перспеcтивес)
🔵Бухгалтерия ҳисоби (Аccоунтинг)
🔵 Бизнес асослари (Бусинесс Студиес)

Таълим қуйидаги тартибда ташкил этилади:
↪️ 1-босқич: 21 кунлик интенсив машғулот
↪️ Дам олиш: 1 ҳафта
↪️ 2-босқич: Кейинги 21 кунлик машғулот

⚠️Бу тартиб асосида машғулотлар даврий давом этади.

🤔 Ҳар бир фан бўйича дарслар инглиз тилида ўтказилади

✅ Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:
🔴мос фан йўналиши бўйича олий маълумот
🔴 инглиз тили билиш сертификати (C1)
🔴 дарс бериш тажрибаси ва ўқувчилар билан ишлаш кўникмаси
🔴 интерактив, амалий ва замонавий методик ёндашувларга эга бўлиш
🔴жамоада ишлай олиш, масъулиятлилик, интизом
🔴инглиз тилида равон мулоқот қила олиш

✔️ Устуворлик бериладиган мезонлар:
🟢 10–11-синф ўқувчилари билан ишлаш тажрибасига эга бўлиш
🟢 Магистр ёки ПҳД илмий даражасига эга бўлиш
🟢Инглиз тили билиш даражаси

❗️ Мурожаатлар 2025-йил 12-сентабргача қабул қилинади.

📎 Ма'лумот ва ҳужжатларингизни қуйидаги ҳаволага юборинг: ҳттпс://жоб.пиима.уз

💼 Иш шароитлари ва маош миқдори суҳбат давомида келишилади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани

📅 Машғулотлар жорий йилнинг 28-сентабридан 2026-йил 9-майгача давом этади.

Ўз соҳасида етук, масъулиятли ва фидокор устозларни ёшлар таълимига ҳисса қўшишга чорлаймиз!