Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
“Юксак маърифатли авлод — Учинчи Ренессанс пойдевори
🇺🇿 “Юксак маърифатли авлод — Учинчи Ренессанс пойдевори
Президент мактабларида “Юксак маърифатли авлод — Учинчи Ренессанс пойдевори” шиори остида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” ва битирув тадбирлари ёшларимизнинг ютуқлари, интилиши ва улкан салоҳиятини яна бир бор намоён этди. Ҳудудлардаги Президент мактабларида битирувчилар, ота-оналар ва устозлар ушбу унутилмас кунни катта ҳаяжон билан нишонладилар.
Тадбирларда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова Президент мактаблари ташкил этилган илк йилларда билдирилган юксак ишонч бугун ўз самарасини бераётганини таъкидлади. Бугун ушбу мактаблар халқаро майдонда муваффақият қозонаётган, илм-фан ва инновациялар сари интилаётган ёшлар масканига айланган.
Битирув оқшомларида фаол ва намунали ўқувчилар тақдирланиб, бадиий чиқишлар тадбирларга ўзгача руҳ бағишлади. Янграган сўнгги қўнғироқ эса билим ва орзулар билан катта ҳаёт сари дадил қадам қўяётган янги авлод учун рамзий ва унутилмас лаҳзага айланди.