Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik
Ёшларимиз учун янги лойиҳа: “Келажак учун хорижий тил” — келажакни биргаликда барпо этамиз!
Ёшларимиз учун янги лойиҳа: “Келажак учун хорижий тил” — келажакни биргаликда барпо этамиз!
Ўқувчиларимизнинг хорижий тиллар йўналишидаги билимларини мустаҳкамлаш, улар учун яна-да кенгроқ имкониятлар яратиш мақсадида янги лойиҳани йўлга қўйдик.
Энди битирувчи синф ўқувчилари хорижий тилларни бевосита хорижлик устозлардан ўрганиш, мактабни тил билиш сертификатига эга ҳолда битириш имкониятига эга бўлишади.
Бу — катта лойиҳа, унда қарийб 40 минг нафар 11-синф ўқувчиларининг иштирок этиши кутилмоқда. Интенсив дарслар асосида улар тил билиш сертификати синовларига тайёрланишади. Муҳими барча жараёнлар бепул тарзда ташкил қилинади.
Айни вақтда пойтахтимизда катта уюшқоқлик билан лойиҳа доирасида тест синовлари ўтказилмоқда. Бу тестлар натижасида биз ўқувчиларнинг тил билиш даражаларини аниқлаш ҳамда шу асосда гуруҳларга ажратишни мақсад қилганмиз.
Шуни алоҳида айтишни истардим, 3 кундан бери давом этаётган тестларда ёшларимиз яхши натижалар қайд этишмоқда. Бу эса мазкур йўналишда эришилаётган амалий натижаларимиздан дарак беради.
Умуман, буларнинг ҳаммаси ёшларимиз, уларнинг сифатли таълим олиши ва малакали кадр бўлиб етишиши йўлида қилинмоқда. Зеро, билимли, кенг дунёқарашли фарзандларимиз тараққиётнинг асоси демакдир.
#Тошкент_тажрибаси #Лангуаге_фор_тҳе_футуре
@ҳилола_умарова