Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Йилнинг инновацион ҳафталиги бошланишига оз фурсат қолди!

04.09.2025 1210

Йилнинг инновацион ҳафталиги бошланишига оз фурсат қолди!

9-11-октабр кунлари CАЕх кўргазмалар залида “ИнноWеек-2025” ҳафталиги “Чегарасиз ғоялар” шиори остида бўлиб ўтади.

Бу йилги тадбирда 400 га яқин янги ишланмалар, 100 дан зиёд инновацион маҳсулотлар намойиш этилиб, 15 мингга яқин иштирокчи ташриф буюриши кутилмоқда. Кун тартибидан илғор технологиялар ва сунъий интеллект, тиббиёт ва биотехнологиялар, таълим соҳасига оид электрон ечимлар, агросаноат технологиялари, ақлли шаҳарлар ҳамда робототехника каби йўналишлар жой олган.

Ҳафталикда иштирок этган энг яхши ғоялар эгалари ўз стартапларини халқаро босқичга олиб чиқиш учун хорижга бепул йўлланма ютиб олиши мумкин.

Кўргазмалар, танловлар, форумлар, мастер-класслар, стартап питчинглар, хакатонлар – барчаси “Инноwеек-2025”да!

@ҳилола_умарова