Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Яшил макон — Фарзандим билан ниҳол экаман
🌳 Яшил макон — Фарзандим билан ниҳол экаман
📍 Хива шаҳридаги Президент мактаби
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 5-ноябрдаги 66-сон мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида, 2025-йил куз мавсумида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Хива шаҳридаги Президент мактабида “Фарзандим билан ниҳол экаман” аксияси ўтказилди.
Аксия давомида ўқувчилар, ота-оналар ва устозлар биргаликда мактаб ҳовлисига турли хил манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари экишди. Тадбир нафақат мактаб ҳудудини янада кўркамлаштирди, балки ўқувчилар қалбида экологик масъулият, табиатга меҳр ва юртга муносиб ҳисса қўшиш туйғуларини мустаҳкамлади.
Кўчат экиш — келажак авлодга бераётган энг яхши совғамиз.
Аксияда фаол иштирок этган барча ота-оналар, ўқувчилар ва устозларга миннатдорчилик билдирамиз
Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе