Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik
Яқинда “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастурига қабул учун ўқувчилар ўртасида имтиҳон…
❓Яқинда “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастурига қабул учун ўқувчилар ўртасида имтиҳон ўтказилди. Ушбу ўқувчилар келгусида қай тартибда ўқитилади, бундан мақсад нима?
✅ Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15-майида Давлатимиз раҳбарининг “Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ушбу ҳужжатда бу ҳақида батафсил келтириб ўтилган.
➖ Унга кўра, ҳар йили хорижий олий таълим ташкилотларида ўқишга салоҳияти мавжуд умумтаълим ташкилотларининг жорий 9-синф битирувчилари (1 500 нафаргача) имтиҳон асосида саралаб олинади.
➖ Бундан асосий мақсад, ушбу ўқувчилар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларнинг мактаб маслаҳатчиларига бириктирилади. Ўқувчилар 10-11-синфда ўқиш давомида махсус платформа орқали қўшимча ўқишга жалб этилади.
👉 Шунингдек, ўқувчилар учун дунёнинг илғор олий таълим ташкилотлари қабул талабларидан келиб чиқиб “Ренессанс” болалар соғломлаштириш оромгоҳида қисқа муддатли ўқувлар ташкил этилади.
❗️Булардан асосий мақсад, танлаб олинган ўқувчиларни хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга кириши учун чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлашдан иборатдир.
❗️Қабул янгиликларини биз билан кузатинг
Телеграм | Фаcебоок | Инстаграм | ЁуТубе | Портал