Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Яқинда давлатимиз раҳбари таълим тизимини ислоҳ қилиш масалаларига оид тақдимотимизда олдимизга иқтисодиёт…

12.09.2025 830

Яқинда давлатимиз раҳбари таълим тизимини ислоҳ қилиш масалаларига оид тақдимотимизда олдимизга иқтисодиёт тармоқларининг ҳозирги ва келгуси талабидан келиб чиқиб, техника ва муҳандислик йўналишларини ривожлантириш вазифасини қўйган эди. Шунга мувофиқ, ҳудудларда муҳандислик мактаблари ташкил этилмоқда. Бугун мамлакатимиз тараққиёти учун етук салоҳиятга эга муҳандис кадрлар ниҳоятда зарур.

Кеча мен иштирок этган тадбирда “Енг яхши ғоя”, “Енг яхши лойиҳа” ва “Енг яхши ихтиро” республика кўрик-танловлари ғолиб бўлган ёш муҳандислар тантанали тақдирланди.

Уч босқичда ташкил этилган танловда 1262 нафар иқтидорли ёш муҳандислар ўз лойиҳалари билан иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра жами 28 нафар ғолиб аниқланди.

9 нафар биринчи ўрин соҳиби Президент совғаси – BYD Чазор электромобиллари билан тақдирланди.

Иккинчи ўрин эгаларига хорижий давлатларда барча харажатлари қопланадиган стажировка йўлланмалари, учинчи ўрин соҳибларига эса 37,5 миллион сўмлик пул мукофотлари топширилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ел-юрт умиди” стипендияси совриндорлари форумида ҳам иштирок этдим.

Форумда Кембриж, Оксфорд, Пенсилвания, Сеул, Ню-Ёрк ва Гонконг каби университетларга ўқишга кирган ёшларнинг ҳикояларини тингладик.

Маълумот учун: якуний натижаларга кўра, 173 нафар номзод “Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Ел-юрт умиди” стипендияси совриндори” деб эътироф этилди. Қувонарлиси, совриндорларнинг 25 фоизини хотин-қизларимиз ташкил қилмоқда.

Рақамларга қарасак: стипендиантларнинг қарийб 70 фоизи — Топ-100 талик университетларга ўқишга кирган. Мамлакатлар кесимида олсак: 42 фоиз совриндорлар — Буюк Британия университетлари, 26 фоизи — АҚШ университетлари, 12 фоизи — Хитойдаги университетларда таълим олади. Шунингдек, ёшларимиз Жанубий Корея, Италия, Канада, Австралия ва бошқа давлатларда ўқийди.

Кечаги кун нафақат ёшлар, шахсан мен учун ҳам ҳаяжонли бўлди. Кун қаҳрамонлари – ғолиб муҳандисларимиз, “Ел-юрт умиди” стипендиантларини яна бир бор табриклайман. Барчангиз олган илмингиз, тажрибангизни мамлакатимиз тараққиётига сарфлашингиз, доно халқимиз ва Президентимиз ишончини оқлашингизни тилайман.

@ҳилола_умарова