Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Янги замон битирувчилари — Янги Ўзбекистон бунёдкорлари

14.06.2026 796

🇺🇿Янги замон битирувчилари — Янги Ўзбекистон бунёдкорлари

🎓 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда “Бунёдкорлар саммити: Иқтидорлар — тараққиёт пойдевори” мавзусидаги “Янги замон битирувчи ёшлари” тадбири бўлиб ўтди.

Бугун Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари нафақат ўз ютуқлари, балки илмий изланишлари, стартап лойиҳалари ва халқаро муваффақиятлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган авлод сифатида эътироф этилди.

🌿 Жорий ўқув йилида Агентлик тизимидаги мактабларни 8640 нафар битирувчи тамомлади. Улардан 99 нафари дунёнинг нуфузли университетларига 12,5 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги тўлиқ грантни қўлга киритди.

🌍 Гарвард, MIT, Cорнелл, Гонконг университети ва Торонто университети каби дунёнинг етакчи олийгоҳларига қабул қилинган ёшларимиз мамлакатимиз таълим тизимида яратилаётган имкониятларнинг амалий натижасидир.

Форумда халқаро ҳамкорлар, хорижий меҳмонлар ва инвесторлар иштирок этиб, иқтидорли ёшларнинг инновацион ғоялари ва истиқболли лойиҳалари билан яқиндан танишди.