Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Янги замон битирувчилари — Янги Ўзбекистон бунёдкорлари

16.06.2026 852

🇺🇿Янги замон битирувчилари — Янги Ўзбекистон бунёдкорлари

📚Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда “Бунёдкорлар саммити: Иқтидорлар — тараққиёт пойдевори” мавзусидаги “Янги замон битирувчи ёшлари” форуми бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчиларининг эришган ютуқларини эътироф этиш, уларнинг илмий, инновацион ва стартап лойиҳаларини кенг жамоатчиликка таништириш, шунингдек, ёшлар ва инвесторлар ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш учун муҳим майдон вазифасини ўтади.

✅ Бугун Агентлик тизимидаги мактаблар битирувчилари дунёнинг энг нуфузли университетларига грант асосида қабул қилиниб, халқаро олимпиадалар, илмий танловлар ва инновацион лойиҳалардаги муваффақиятлари билан Янги Ўзбекистоннинг интеллектуал салоҳиятини намоён этмоқда.