Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Янги замон битирувчилари — Янги Ўзбекистон бунёдкорлари!
🌿 Янги замон битирувчилари — Янги Ўзбекистон бунёдкорлари!
🎓 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда “Бунёдкорлар саммити: Иқтидорлар — тараққиёт пойдевори” мавзусидаги “Янги замон битирувчи ёшлари” тадбири ҳамда 2026-йил Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари учрашуви бошланди.
Тадбирда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори ўринбосари Ҳасан Шакиров сўзга чиқиб, Президент мактаблари ташкил этилгани ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очганини таъкидлади.
Бугун Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари нафақат таълимдаги ютуқлари, балки илмий изланишлари, стартап лойиҳалари ва халқаро муваффақиятлари билан ҳам юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда.
✨ “Битирувчилар қурултойи” эса иқтидорли ёшларнинг салоҳиятини намоён этиш, уларнинг инновацион ғоялари ва лойиҳаларини инвесторлар билан боғлаш ҳамда ҳаётга татбиқ этиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда.