Янги йил — янги мақсадлар ва юксак натижалар сари!
Янги йил — янги мақсадлар ва юксак натижалар сари!
Ҳурматли таълим ходимлари, азиз ўқувчилар ва ота-оналар!
Ўтиб бораётган йил Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги жамоаси учун сермаҳсул, муҳим ташаббуслар ва қувончли натижаларга бой бўлди. Йил давомида таълим сифатини ошириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, таълим мазмунини замон талаблари асосида такомиллаштириш йўлида жамоамиз томонидан тизимли ва самарали ишлар амалга оширилди.
Янги йил эса олдимизга янада юксак марраларни қўймоқда. Келаётган йилда ҳам таълимдаги ислоҳотларни изчил давом эттириб, самарадорликни янада ошириш, замонавий ёндашувлар ва илғор тажрибаларни кенг жорий этиш йўлида бирлашган ҳолда ҳаракат қиламиз.
✔️Мақсадимиз — ҳар бир ўқувчи салоҳиятини рўёбга чиқариш ва барқарор натижаларга эришишдир.
Янги йил барчамиз учун янгиланиш, ишонч ва катта имкониятлар йили бўлсин!
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги жамоаси