Мактаб янгиликлари · Bitiruvchilar
“Янги Ўзбекистон” университетида янги Тиббиёт факултети очилди!
🩺 “Янги Ўзбекистон” университетида янги Тиббиёт факултети очилди!
✅ Эндиликда университетда Германиянинг етакчи тиббиёт марказлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Тиббиёт доктори” (М.Д.) дастури йўлга қўйилди. Дастур талабаларга замонавий тиббиёт билимлари, клиник амалиёт ва халқаро стандартлар асосидаги таълимни таклиф этади.
✅ Таълим дастури қуйидаги нуфузли марказлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган:
- Германиянинг Фрайбург, Ҳайделберг, Франкфурт тиббиёт марказлари
- Мюнхен техника университети
Ўқиш тўлиқ инглиз тилида олиб борилади. Талабалар фундаментал тиббиёт фанлари билан бир қаторда амалий клиник тайёргарлик ва илмий тадқиқот кўникмаларини ҳам эгаллайдилар.
✅ Дастурга ҳужжат топшириш учун:
- Камида IELTS 5.5 ёки унга тенглаштирилган CEFR Б2 сертификати
- Биология ва кимё фанларидан кириш имтиҳонлари
Битирувчилар бакалавр даражасидаги дипломга эга бўлиб, тиббий фаолиятини ёки резидентура таълимини Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам давом эттириш имкониятига эга бўладилар.
✨ 2026/2027 ўқув йили учун қабул давом этмоқда. Агар сиз тиббиёт соҳасида халқаро даражадаги таълим олишни истасангиз, “Янги Ўзбекистон” университетига қўшилинг!