Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

“Янги Ўзбекистон” университетида "Яндех ML Счоол" синфининг очилиш маросими ўтказилди

13.10.2025 791

✅✅✅✅

“Янги Ўзбекистон” университетида &қуот;Яндех ML Счоол&қуот; синфининг очилиш маросими о'тказилди

🗓Бугун “Янги Ўзбекистон” университетида “Яндекс” компанияси билан ҳамкорликда сунъий интеллект соҳасида муҳим босқич — “Яндех ML Счоол” синфининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбари Севара Шакирова иштирок этди.

🎓 “Яндех ML Счоол” ўқув дастурлари Москвадаги “Яндекс” маълумотлар таҳлили мактаби тажрибаси асосида тузилган бўлиб, сунъий интеллект ва маълумотлар таҳлили бўйича замонавий билимларни ўз ичига олади.

📊 Дастурга 3 000 дан ортиқ ариза топширилган, икки босқичли танловдан сўнг эса энг иқтидорли 31 нафар талаба танлаб олинди. Улар 1 йил давомида бепул таълим оладилар.

💡 Бу лойиҳа ёшларнинг рақамли соҳада чуқур билим олишига, келажакда сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришда фаол иштирок этишига хизмат қилади.