Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Янги марралар сари!🇺🇿

12.09.2025 2462

#ХивашаҳридагиПрезидентМактаби
#ИнтернатионалОлймпиад
🇺🇿Янги марралар сари!🇺🇿

Хива шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Шоҳжаҳон Кўпалов ўз истеъдоди ва билимдонлиги билан нафақат республика, балки халқаро миқёсдаги нуфузли математика олимпиадаларида ҳам муваффақиятли қатнашиб келмоқда.

🇺🇸 Айни дамда у АҚШнинг Ню-Ёрк шаҳрида, машҳур Cолумбиа университетида ўтаётган “Cоперниcус” халқаро математика олимпиадасида иштирок этмоқда.

Шоҳжаҳоннинг бу ютуғи — мактабимиз ўқувчиларининг интилишлари, устозларимизнинг фидокорона меҳнати ва таълимга берилаётган юксак эътиборнинг натижасидир. ✨

🌍Биз чин дилдан ишонамиз, ўқувчиларимизнинг бундай ютуқлари юртимиз нуфузини дунё миқёсида янада ошириб боради.