Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Янги мактаб – янги имкониятлар, янги билимлар сари интилаётган ёшлар маскани
✅ Янги мактаб – янги имкониятлар, янги билимлар сари интилаётган ёшлар маскани
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова Хоразм вилоятида барпо этилган Ал-Хоразмий мактабининг очилиш маросимида иштирок этди.
Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибор ва ислоҳотлар бугун ўзининг амалий натижаларини кўрсатмоқда. Хоразмда бунёд этилган ушбу замонавий мактаб биноси – ана шу ислоҳотларнинг ёрқин ва жозибали ифодасидир.
Бу маскан ўқувчиларга нафақат замонавий синфхоналар ва лабораториялар, балки илғор таълим муҳити, инновацион ёндашувлар ва янгича фикрлаш маконини тақдим этади. Айниқса, аниқ фанлар ва IT йўналишларини ривожлантиришда бу мактабнинг ўрни беқиёс.
&қуот;Ҳар бир ўқувчи бизнинг келажагимиз&қуот; деди С.Шакирова
Очилиш маросими жуда кўтаринки руҳда ўтди. Мазкур мактабнинг иш бошлаши ҳудудда таълим сифатини бутунлай янги босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим воқеа сифатида эътироф этилди.
Ушбу лойиҳа ёшларнинг билим олиш имкониятларини кенгайтириш, уларни замонавий касбларга йўналтириш ва келажакда муносиб кадрлар бўлиб етишишида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.