Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Хотира ва қадрлаш — миллатнинг юксак фазилати
Хотира ва қадрлаш — миллатнинг юксак фазилати
9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хива шаҳридаги Президент мактабида “Бурч, жасорат, матонат” туркум тадбирлари ташкил этилмоқда.
Тадбир доирасида мактабнинг “Ватан таянчи” гуруҳи аъзолари 1925-йилда Қўшкўпир туманида туғилган, Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Искандаров Вапо бобо хонадонида меҳмон бўлишди.
Фахрий ўқувчилар билан самимий суҳбат давомида уруш йилларидаги машаққатлар, халқ бошидан кечирган оғир синовлар ҳамда тинчликнинг бебаҳо неъмат эканлиги ҳақида сўзлаб берди. Ёшлар эса юрт осойишталиги, бугунги фаровон ҳаёт ва тинч кунларнинг қадрига етиш кераклигини яна бир бор ҳис этдилар