Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

ХОРАЗМНИНГ "МАРД ОЪГЪЛОНЛАРИ"

28.06.2025 925

🏅ХОРАЗМНИНГ &қуот;МАРД ОЪГЪЛОНЛАРИ&қуот;

Юртимизда фидойи, билимли ва ташаббускор ёшлар давлат эътиборида.

Ана шундай ёшлардан икки нафари – Хоразмдан: Мақсадбек Эгамбердиев ва Алибек Умирбоев бўлди.

Президентимизнинг &қуот;Ёшлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида&қуот;ги Фармонига асосан: Эгамбердиев Мақсадбек Бахтиёр ўғли – Боғот туманидаги ихтисослаштирилган мактаб 11-синф ўқувчиси, халқаро математика олимпиадалари ғолиби, билимдонлиги ва ўткир зеҳни билан юртимиз фахрига айланган.

Умирбоев Алибек Жавлонбек ўғли – &қуот;Янги Ўзбекистон&қуот; университети 1-босқич талабаси, ўтган 2024-йилда Хива шаҳридаги Президент мактабини муваффақиятли тамомлаб, ҳозирги кунда илм-фан йўлида изланаётган, келажаги порлоқ ёшларимиздан биридир.

Уларнинг &қуот;Мард ўғлон&қуот; давлат мукофоти билан тақдирланиши – ёш авлодга бўлган юксак ишонч, уларнинг билим ва фидойилигига берилган муносиб баҳодир.

Мақсадбек ва Алибекка келгусида халқаро миқёсдаги муваффақиятлар ва ёрқин истиқбол тилаймиз!