Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti

Хоразмда таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш ишлари давом этмоқда

04.03.2026 707

🟢Хоразмда таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш ишлари давом этмоқда

➡️Аввал хабар қилганимиздек, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Азизбек Турдиев айни кунларда Хоразм вилоятидаги таълим муассасалари фаолиятини ўрганмоқда.

📌Бугун вазир ўринбосари Азизбек Турдиев Ихтисослаштирилган та'лим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова
билан биргаликда Хива шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб, муассасада қурилаётган ётоқхона ва ошхона биноларининг қурилиш жараёнларини кўздан кечирди. Қурилиш ишларининг сифати, хавфсизлик талаблари ҳамда белгиланган муддатларга риоя этилиши юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

🔴 Шундан сўнг Хива шаҳридаги 6-сон ҳамда Хива туманидаги 8-сон умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, дарс жараёнларининг йўлга қўйилиши, синф хоналарининг моддий-техник таъминоти, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда маънавий-маърифий фаолиятнинг самарадорлигини атрофлича ўрганди. Таълим сифатини ошириш, замонавий методларни кенг жорий этиш ва тарбиявий ишлар самарадорлигини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

➡️Ўрганишлар якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда ўқувчилар учун қулай ва хавфсиз таълим муҳитини яратиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Бошқарманинг расмий саҳифаларига  уланиш
✅Телеграм
📹Ёутубе
✅Фаcебоок
🌐 Инстаграм