Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

ХОРАЗМДА АСОСИЙ ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

24.11.2025 828

ХОРАЗМДА АСОСИЙ ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

✅Бугун Хоразм вилоятида Асосий фан олимпиаданинг вилоят босқичи старт олди. Синовлар Урганч шаҳар 17-мактаб ҳамда Урганч туманидаги 36-мактаб биноларида о'тказилмоқда.

📌 Очилиш маросимида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Т.Нурметов иштирок этиб, жараёнларнинг очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этилаётганини таъкидлади.

✅Туман ва шаҳар босқичларида 1-, 2- ва 3-ўринларни қўлга киритган энг иқтидорли ўқувчилар бугун ўз билимини вилоят миқёсида синовдан ўтказмоқда.

🔬 Бугунги кунда кимё, физика, биология ва математика фанлари бўйича тест синовлари ўтказилмоқда.

📡 Олимпиада жараёнларини жонли тарзда қуйидаги ҳавола орқали кузатишингиз мумкин:
👉 ҳттпс://www.фаcебоок.cом/шаре/в/1БзКХТУ4бЙ/

🌟 Илм йўлида интилаётган барча иштирокчиларга омад ёр бўлсин!

Бошқарманинг расмий саҳифаларига уланиш
Телеграм И Ёутубе И Фаcебоок И Инстаграм И Wеб-сайт‌‌