Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Хоразм вилоятида болалар ва ёшларнинг ҳаёти, таълими, бандлиги, ижтимоий фаоллиги ҳамда хавфсизлигини…
🇺🇿 Хоразм вилоятида болалар ва ёшларнинг ҳаёти, таълими, бандлиги, ижтимоий фаоллиги ҳамда хавфсизлигини таъминлашга қаратилган таклиф ва ташаббусларни тинглаш мақсадида “Раҳбар ва Болалар” учрашуви очиқ ва самимий руҳда ўтказилди.
🟢 Тадбирда Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Санъатбек Салаев, ҳудудда фаол ёшлар ва иқтидорли ўқувчилар билан бир қаторда мактабимиз ўқувчилари ҳам фаол иштирок этишди.
Учрашув давомида ўқувчилар ўз фикрларини бемалол билдириб, таклифларини етказишди ва долзарб масалалар юзасидан мулоқот қилиш имконига эга бўлишди.