Хоразм вилоятида Агентлик тизимидаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги ўрганилди
Хоразм вилоятида Агентлик тизимидаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги ўрганилди
🤩Бугун Агентлик директори Севара Шокирова Хоразм вилоятига ташрифи давомида тизимдаги мактаблар фаолияти ва 2025/26 ўқув йилига тайёргарлик жараёнларини ўрганди.
Ташриф давомида:
➡️ Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб Урганч филиалида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишилди.
➡️ Ал-Хоразмий университетининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди.
➡️ Урганч шаҳридаги 1-сон, Боғот тумани, Урганч тумани ва Хива шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактабларда ўқув йилига тайёргарлик ишлари ўрганилди.
➡️Шунингдек, Огаҳий номидаги ижод мактабида ҳам амалдаги шароитлар ва жараёнлар кўздан кечирилди.