Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Хива шаҳридаги Президент мактабининг математика фани ўқитувчиси Донован Соломонс ҳамда Хоразм вилояти…
Хива шаҳридаги Президент мактабининг математика фани ўқитувчиси Донован Соломонс ҳамда Хоразм вилояти педагогика маҳорат маркази директори Салаев Жасурбек муаллифлигида “Методик ўқитиш бўйича қўлланма” нашрдан чиқди.
Мазкур қўлланма замонавий таълим ёндашувлари, дарс жараёнини самарали ташкил этиш, ўқувчиларда мустақил фикрлаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган методик тавсияларни ўз ичига олади.
Қўлланма педагоглар учун амалий қўлланма бўлиб, таълим сифатини ошириш, инновацион методларни дарс жараёнига жорий этиш ҳамда ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ривожлантиришга хизмат қилади.
Устозимизнинг ушбу ютуғи билан табриклаймиз! Уларнинг илмий-ижодий фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз!
Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе