Мактаб янгиликлари

Хива шаҳридаги Президент мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари Хива темир йўл вокзалига амалий ташриф амалга…

05.05.2026 695

Хива шаҳридаги Президент мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари Хива темир йўл вокзалига амалий ташриф амалга оширдилар. Ташриф давомида ўқувчилар вокзал фаолияти, йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари ҳамда хавфсизлик қоидалари билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, мутахассислар томонидан ўтказилган суҳбатлар орқали ўқувчиларга жамоат жойларида ўзини тутиш маданияти, тартиб-интизомга риоя қилиш ҳамда шахсий масъулият ҳақида зарур тушунчалар берилди.

Мазкур ташриф ўқувчиларнинг амалий билимларини мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий кўникмаларини ривожлантирди.