Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Хива шаҳридаги Президент мактабининг 9-синф ўқувчилари ЧҚБТ раҳбари Рузимов Р.

06.05.2026 756

Хива шаҳридаги Президент мактабининг 9-синф ўқувчилари ЧҚБТ раҳбари Рузимов Р. ҳамда тарбиячи-педагог Атабаева Ш. раҳбарлигида 9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хива шаҳрида жойлашган “Хотира ва қадрлаш” хиёбонига ташриф буюрдилар.
Мазкур ташриф давомида ўқувчилар Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида жон фидо қилган аждодларимиз хотирасини чуқур эҳтиром билан ёд этдилар ҳамда хиёбонга гул қўйиш маросимида иштирок этдилар.
Тадбир ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳини шакллантириш ҳамда тарихий хотирани асраб-авайлашга хизмат қилди.