Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Хива шаҳридаги Президент мактабида юқори синф ўқувчилари ва тадбиркор, ўз соҳасининг етук мутахассиси…
Хива шаҳридаги Президент мактабида юқори синф ўқувчилари ва тадбиркор, ўз соҳасининг етук мутахассиси З.Абдримов билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Суҳбат жараёнида тажрибали иқтисодчи ва савдо устаси битирувчи синф ўқувчиларига ўз маслаҳатлари ва таклифларини берди. Барча ютуқлар билим олиш ва мунтазам ҳаракат қилиш орқали қўлга киритилишини такидлади.Мақсадларни катта қўйиш ва юқори марраларни забт этишга интилиш ёшлар олдида турган асосий вазифалардан эканлигига урғу берилди.
Учрашув ўқувчиларда катта таассурот қолдирди ва ўз мақсадлари сари ҳаракат қилиш иштиёқини янада кучайтирди.