Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Хива шаҳридаги Президент мактабида унутилмас “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди.
#УчАвлодУчрашуви
#УстозгаЕҳтиром
Хива шаҳридаги Президент мактабида унутилмас “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди.
✨ Учрашувнинг фахрли меҳмони — 60 йилдан зиёд педагогика соҳасида фидокорона меҳнат қилган, Ўзбекистон Қаҳрамони Анора Маҳмудова бўлдилар.
Устоз ўз ҳаёт йўли, касбий фаолияти давомида эришган ютуқлари ҳамда муваффақиятларининг сир-асрорлари ҳақида самимий сўзлаб бердилар. Шунингдек, ёшларга ҳаётий маслаҳатлар, сабр, меҳнацеварлик ва илмга интилиш ҳақида қимматли тавсиялар бердилар.
Мактабимиз ўқувчилари ва устозлари устоз билан самимий суҳбат қуриб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Учрашув илиқ ва мароқли муҳитда ўтди.