Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Хива шаҳридаги Президент мактабида умумхалқ ҳашари ўтказилди
🌿 Хива шаҳридаги Президент мактабида умумхалқ ҳашари ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига мувофиқ, Наврўз умумхалқ байрамини кўтаринки руҳда нишонлаш ҳамда Рамазон ойини муносиб ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 13–14-март кунлари мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари эълон қилинди.
🌱 Мазкур ташаббус доирасида Хива шаҳридаги Президент мактаби жамоаси ҳам фаол иштирок этди. Ҳашар давомида мактаб ҳудудини тозалаш, дарахт ва гул кўчатларини экиш, яшил ҳудудларни парваришлаш ҳамда атроф-муҳитни ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
🌳 “Юрт ободлиги — маҳалладан бошланади!” шиори остида ўтказилган ушбу ҳашар нафақат ҳудудни янада обод қилиш, балки жамоада ҳамжиҳатлик, экологик маданият ва масъулият туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
✨ Обод ва файзли муҳит — барчамизнинг умумий меҳнатимиз самарасидир.
Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе