Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik
Хива шаҳридаги Президент мактабида ТошТеч университети ҳодимлари ташрифи бўлиб ўтди.
Хива шаҳридаги Президент мактабида ТошТеч университети ҳодимлари ташрифи бўлиб ўтди.
Учрашув давомида битирувчи ўқувчиларга университетнинг қабул жараёнлари, таълим тизими, замонавий йўналишлари, халқаро ҳамкорлари ҳамда инновацион муҳити ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, ўқувчилар университетда яратилган имкониятлар, хорижий ҳамкорлик дастурлари ва истиқболли касблар ҳақида қизиқарли суҳбат олиб боришди.
Мазкур учрашув битирувчиларнинг келажакдаги таълим йўналишини танлашида муҳим аҳамият касб этди.