Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Хива шаҳридаги Президент мактабида “Таъзим сизга, азиз устозлар” шиори остида таълим соҳасида кўп йиллик…

02.10.2025 696

Хива шаҳридаги Президент мактабида “Таъзим сизга, азиз устозлар” шиори остида таълим соҳасида кўп йиллик меҳнат тажрибасига эга бўлган фидоий устозлар билан илиқ учрашув ташкил этилди.

Тадбир давомида устозлар ўз тажриба ва ҳаётий сабоқлари билан ўқувчи-ёшлар ҳамда педагоглар билан ўртоқлашдилар. Самимий мулоқот, эзгу тилаклар ва илиқ суҳбатлар барчага байрамона кайфият улашди.