Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti
Хива шаҳридаги Президент мактабида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан…
🏢 Хива шаҳридаги Президент мактабида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида “Келажак соати” дарслари ташкил этилди.
📚 Машғулотлар давомида ўқувчиларга Янги Ўзбекистонни бунёд этишда Президентимиз олиб бораётган мустақил ва халқпарвар сиёсатнинг мазмун-моҳияти ҳақида муҳим маълумот ва тушунчалар берилди.
🇺🇿 Ушбу дарслар ўқувчиларда Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат ва юрт равнақи учун масъулият ҳиссини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.