Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti
Хива шаҳридаги Президент мактабида “Ўзбек маданияти” мавзусида навбатдаги “Келажак соати” ташкил этилди.
Хива шаҳридаги Президент мактабида “Ўзбек маданияти” мавзусида навбатдаги “Келажак соати” ташкил этилди. Ушбу машғулот ўқувчиларнинг миллий қадриятларимиз, бой тарихимиз ва маданий меросимизга қизиқишини оширишга қаратилди.
Дарс давомида ўқувчилар ўзбек халқининг урф-одатлари, миллий кийим-кечаклари, анъаналари ва санъати ҳақида қизиқарли ва интерактив суҳбатларда иштирок этдилар. Машғулот давомида ўқувчилар ўз фикрларини эркин ифода этиш, тарихий ва маданий билимларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлдилар.
Миллий маданиятни ўрганиш, асраб-авайлаш ва уни замонавий ҳаёт билан уйғун ҳолда ривожлантириш ҳар бир онгли фуқаронинг муҳим вазифасидир.
Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе