Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Хива шаҳридаги Президент мактабида ўқувчилар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида тиббий кўрик ташкил…
Хива шаҳридаги Президент мактабида ўқувчилар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида тиббий кўрик ташкил этилди.
Мазкур тадбир Хива шаҳар Оилавий поликлиника мутахассислари ҳамда мактаб ҳамширалари ҳамкорлигида ўтказилди. Кўрик давомида ўқувчилар кўз касалликлари, тери касалликлари бўйича мутахассислар, травматолог ва терапевт томонидан кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, лаборатория текширувлари ҳам амалга оширилди.
Ушбу тиббий кўрик ўқувчиларнинг соғлиғини мунтазам назорат қилиш, касалликларни эрта аниқлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ташкил қилинди.