Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Хива шаҳридаги Президент мактабида навбатдаги Мактаб Президенти ва Вице-президентлик сайлови бўлиб ўтди.

22.10.2025 877

🟢 Хива шаҳридаги Президент мактабида навбатдаги Мактаб Президенти ва Вице-президентлик сайлови бўлиб ўтди.
Сайлов жараёнида нафақат ўқувчилар, балки ўқитувчилар ва мураббийлар ҳам фаол иштирок этдилар. Овоз бериш жараёни очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этилди.
🟢 Номзодлар сайловолди тарғиботлари давомида ўз режалари, лойиҳалари ва ташаббусларини тақдим этиб, сайловчиларни ўз ғоялари билан таништирдилар.

🟢 Ушбу жараён ўқувчиларда етакчилик, фуқаролик масъулияти ва жамоатчилик фаоллигини шакллантиришга хизмат қилди.

Ғолиб номзодлар мактаб ҳаётида ижобий ўзгаришларни амалга ошириш йўлида фаолият олиб боришади.