Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti

Хива шаҳридаги Президент мактабида навбатдаги “Келажак соати” машғулоти ташкил этилди.

06.04.2026 597

Хива шаҳридаги Президент мактабида навбатдаги “Келажак соати” машғулоти ташкил этилди.

Мазкур дарс Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланди. Машғулот давомида ўқувчиларга буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти, унинг адолатли давлат бошқаруви, юксак ҳарбий салоҳияти ҳамда бой маънавий мероси ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Дарс жараёнида ўқувчилар мавзу юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириш орқали фаол иштирок этдилар.

Ушбу машғулот о'қувчилар онгида миллий тарихимизга ҳурмат, Ватанга садоқат ҳамда буюк аждодларимиз меросига муносиб бўлиш туйғуларини янада мустаҳкамлади.