Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Хива шаҳридаги Президент мактабида “Ҳосил байрами” кенг нишонланди.

27.10.2025 1220

#Ҳосил_байрами 🌾

🍁 Хива шаҳридаги Президент мактабида “Ҳосил байрами” кенг нишонланди. Тадбирда ўқувчилар, устозлар ҳамда меҳмонлар куз фаслининг файзи ва меҳнат мевасини тантанали тарзда қарши олдилар.

🌾 Байрам дастурида ўқувчилар томонидан тайёрланган турли миллий таомлар, мева-сабзавотлар кўргазмалари, саҳна чиқишлари ҳамда куй-қўшиқлар намойиш этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади — ўқувчиларда меҳнацеварлик, табиатга меҳр ва миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғусини шакллантириш, шунингдек, жамоавийлик ва ижодкорликни ривожлантиришдан иборат.

“Ҳосил байрами” мактаб жамоасига қувонч, илиқ кайфият ва бир-бирига меҳр-муҳаббат улашган унутилмас кун бўлди.

🏛 Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе