Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Хива шаҳридаги Президент мактабида фаолият юритаётган “ONE STEP — ONE LIFE” жамоаси ташаббуси билан…

09.04.2026 708

Хива шаҳридаги Президент мактабида фаолият юритаётган “ONE STEP — ONE LIFE” жамоаси ташаббуси билан “Шукроналик — ҳаётнинг гўзал безаги” шиори остида эрталабки сафланиш ташкил этилди.

Ушбу тадбирнинг асосий мақсади:

✅ ўқувчиларга ҳаётдаги катта ва кичик неъматларни англаш ва қадрлашни ўргатиш,
✅ ижобий фикрлашни шакллантириш ҳамда руҳий барқарорликни мустаҳкамлаш,
✅ инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат туйғуларини янада кучайтиришдан иборат.

Мазкур тадбир ўқувчилар қалбида миннатдорлик, меҳр ва ижобий қарашларни ривожлантиришга хизмат қилди.