Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Хива шаҳридаги Президент мактабида буюк мутафаккир ва шоирлар
Хива шаҳридаги Президент мактабида буюк мутафаккир ва шоирлар —
Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги ҳамда
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан
“Буюк сиймолар” мавзусида расмлар танлови ташкил этилди.
Танловда ўқувчилар буюк аждодларимизнинг ҳаёти, ижоди ва маънавий меросини ўз тасаввурлари орқали ранг-баранг ва мазмунли тасвирларда ифодаладилар. Ушбу ижодий ишлар ёш авлод қалбида миллий ғурур, тарихий хотира ва санъатга бўлган меҳрни янада мустаҳкамлади.
Танлов якунида фаол иштирок этган ўқувчилар муносиб тақдирландилар.
Бундай тадбирлар ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш ва буюк аждодларимиз меросини чуқурроқ англашга хизмат қилади.
Буюк сиймолар — ёшлар қалбида абадий!
Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе