Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Хива шаҳридаги Президент мактабида бугун барча синфларда “Менинг портфолиом” мавзусида “Келажак соати”…
Хива шаҳридаги Президент мактабида бугун барча синфларда “Менинг портфолиом” мавзусида “Келажак соати” дарслари юқори савияда ташкил этилди.
Дарслар давомида ўқувчилар ўз ютуқлари, мақсадлари ва келажак режалари акс этган портфолиоларини шакллантириш бўйича муҳим билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. Интерактив машғулотлар орқали улар ўз устида ишлаш, муваффақиятларини таҳлил қилиш ҳамда келажакдаги ривожланиш йўналишларини белгилаш имкониятига эга бўлишди.
“Келажак соати” дарслари ўқувчиларнинг шахсий ривожи ва мақсад сари интилишида муҳим қадамдир.