Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Хива шаҳридаги Президент мактабида 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан эрталаб аёл устозлар…

06.03.2026 939

Хива шаҳридаги Президент мактабида 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан эрталаб аёл устозлар ва ходималарни байрамона кайфиятда кутиб олиш тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида мактаб жамоаси томонидан устозлар ва ходималарга гуллар улашилиб, уларга самимий табрик ва эзгу тилаклар билдирилди. Ушбу эътибор ва ҳурмат мактаб жамоасида илиқ муҳит яратиб, байрам кайфиятини янада оширди.

Фурсатдан фойдаланиб, барча азиз ва мўтабар аёлларни 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни билан муборакбод этамиз. Уларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе