Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Хива шаҳридаги Президент мактабида 1–25 ноябр кунлари ўтказилган “Коррупсияга қарши курашиш ойлиги”…
Хива шаҳридаги Президент мактабида 1–25 ноябр кунлари ўтказилган “Коррупсияга қарши курашиш ойлиги” доирасида “Коррупсиядан ҳоли ҳудуд” шиори остидаги навбатдаги “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.
Тадбирда ўқувчилар ота-оналари, маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик иштирок этиб, мактабдаги очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган ишлари билан яқиндан танишдилар.
🔹 Мактаб бўйлаб саёҳат – синфхоналар, лабораториялар ва STEAM хоналарида дарс жараёнлари кузатилди.
🔹 Маъруза ва тақдимотлар – КОРРУПСИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ виртуал академияси ҳақида маълумот берилди.
🔹 Интерактив мулоқот – ота-оналар саволларига жавоблар берилди.
🔹 Фикр-мулоҳаза сессияси – иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе