Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti

Хива шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Урганч шаҳридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига…

22.10.2025 787

Хива шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Урганч шаҳридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида музей ходимлари томонидан жадидлар ҳаётига бағишланган махсус видеороликлар намойиш этилди. Шунингдек, ўқувчилар қатағон даври қурбонларига бағишланган экспонатлар билан таништирилди.

Ушбу маърифий саёҳат ўқувчиларга халқимиз тарихида чуқур из қолдирган қатағон даври воқеалари, жадид боболаримизнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида янада кенгроқ тушунча берди.

Тарихни англаш — келажакни бунёд этишда мустаҳкам замин яратади.