Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Хитой: Вазир Эъзоза Каримова бошчилигидаги делегация “Рақамли таълим бўйича Жаҳон конференсияси…
📰📰📰📰📰📰📰
📍Хитой: Вазир Эъзоза Каримова бошчилигидаги делегация “Рақамли таълим бўйича Жаҳон конференсияси – 2026”да иштирок этди
🌐Тадбир очилишида Хитой Халқ Республикаси Вице-президенти Хан Чжен сунъий интеллект даврида таълим трансформацияси глобал тараққиётнинг муҳим омилига айланганини таъкидлаб, рақамли таълимни ривожлантиришда халқаро ҳамкорлик аҳамияти ортиб бораётганини қайд этди.
⏺Конференсияда турли давлатларнинг таълим вазирлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, Нобел мукофоти лауреатлари ҳамда етакчи технологик компаниялар вакиллари иштирок этди.
➡️Конференсия доирасида вазир Эзоза Каримова Қозоғистон, Тайланд, Буюк Британия ва Сербия таълим вазирлари билан қисқа учрашувлар ўтказиб, рақамли таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.