Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik
Халқаро ҳамкорлик сари янги қадам: Cогниа билан қўшма лойиҳа бошланди!
📰📰📰📰📰📰📰
Халқаро ҳамкорлик сари янги қадам: Cогниа билан қўшма лойиҳа бошланди!
❕Маълумот учун: Cогниа 2006-йилда АдванcЕД номи билан ташкил этилган. Айни пайтда Cогниа — нодавлат нотижорат ташкилот бўлиб, АҚШдаги ва халқаро миқёсдаги бошланғич ҳамда умумий ўрта таълим мактабларини аккредитациядан ўтказади.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ва дунёга машҳур Cогниа, Инc. халқаро ташкилоти ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ушбу келишув Ўзбекистонда инновацион таълим ечимларини жорий этиш, STEM йўналишидаги семинарлар ва малака асосидаги сертификатлаш, мактабларимизни халқаро стандартларга мослаштириш жараёнларини янги босқичга олиб чиқади.
✔️Маълумот учун, 3 кун давомида Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабида Агентлик тизимидаги мактаб раҳбарлари учун махсус ўқув-семинар бўлиб ўтади. Семинарда иштирокчилар замонавий бошқарув ёндашувлари, халқаро баҳолаш стандартлари ва таълимдаги илғор тажрибалар билан танишадилар.