Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Халқаро эътироф, аккредитация ва юқори маошлар
✅ Халқаро эътироф, аккредитация ва юқори маошлар
Кейинги 7 йилда иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизими йўлга қўйилиб, таълим жараёнларига хорижий тажриба ва халқаро стандартлар жорий этилди.
✅ Хусусан, қисқа муддат ичида Президент мактаблари Кембриж, CIS, Cогниа.Инc ва Пеарсон-Эдехcел каби халқаро таълим ташкилотлари аккредитациясидан ўтказилиб халқаро мактаб мақомига эга бўлди.
✅ Президент мактаблари IELTS, SAT, А-левел ҳамда АС-левел сертификатлари имтиҳонлари ўтказиладиган Бритиш Cоунcил, Cоллеге Боард, Кембриж ва Пеарсон-Эдехcел ташкилотларининг расмий марказларига айланди.
✅ Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаблар – Халқаро Бакалавриат ташкилотининг Миддле Еарс Программе дастури бўйича.
✅ Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати – Диплома Программе дастури бўйича аккредитациядан ўтказилди.
Президент мактабларининг 43 нафар маҳаллий ўқитувчилари хорижий курсларни муваффақиятли тамомлаб халқаро ўқитувчи мақомини қўлга киритди.
“Халқаро ўқитувчи” мақомига эга педагоглар бугунги кунда 3 минг АҚШ долларига яқин миқдорда ойлик маош олмоқда.
Ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда STEM фанлари босқичма-босқич инглиз тилида ўқитиб келинмоқда.
“Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастури фаолияти йўлга қўйилиб, 1 500 нафар иштирокчи нуфузли хорижий олийгоҳларга мақсадли тайёрлаб келинмоқда.